6:22 | 23.06.24

                       

Россия хавфсизлик кучлари 45 нафар ўзбекистонликларни ушлади

Россия хавфсизлик кучлари 45 нафар ўзбекистонликларни ушлади. Полиция уларнинг устидан кулиб, видеога олган ва 12 нафарига маъмурий баённома расмийлаштирган (видео).

Россиянинг Воронеж вилояти полицияси Воронеж шаҳридаги бир нечта қурилиш объектларида миграция қонунчилигига риоя қилинишини текшириш мақсадида рейд ўтказди. Бу вилоят туман полицияси хабар берди.

Маълум қилинишича, 45 Стрелковая дивизия кўчасида жойлашган объектда ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари қўлга олинган.

Видеода бир қанча ишчи ерга ўтқазиб қўйилгани, милтиқ билан қуролланган ва юзи ниқобланган шахслар бошқа ишчилар гуруҳини саф тортган ҳолда олиб келаётгани кўринади. Полициячилардан бири уларга «на стулья присаживайтесь» (стулларга ўтиринг) деган. Аммо, бу жойда ҳеч қандай стул йўқ ва ўзбекистонликлар ерга ўтирган.

Таъкидланишича, «Росгвардия жангчилари кўмагида 45 нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинган». Улардан 12 нафари ҳужжатларини текшириш учун полиция бўлимига олиб кетилган. Кейинчалик уларга нисбатан Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодекснинг «Чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс томонидан ноқонуний ишга жойлашиш» моддаси бўйича 12 та баённома тузилган. Шунингдек, иш берувчига нисбатан Воронеж ИИБ томонидан текширув тайинланган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: