Россия компанияси Ўзбекистонда дрон ишлаб чиқаришни йўлга қўяди
Қиймати 80 млн доллар бўлган беш йиллик лойиҳа «Навоий» ЭИЗ ҳудудида амалга оширилади.
Коммерсанть нашрининг хабар беришича, Fly and See Agro МЧЖ бош директори Василий Птитсин ва «Навоий» эркин иқтисодий зонаси раҳбари Ҳабиб Абдуллаев республикада учувшисиз учиш тизимларини ишлаб чиқаришни бўйича меморандум имзолаган.

«Россиядан мутахассисларни жалб этиш, шунингдек, Ўзбекистон томонининг кўмаги ва ишлаб чиқариш салоҳияти учувчисиз учиш аппаратларини ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланишга, кейинчалик экспортга ҳам туртки беради», — деди Fly and See Agro компанияси.
Навоийда россиялик мутахассислар иштирокида қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун дронлар ишлаб чиқарилишни ва ташқи бозорларга экспорт қилишни режа қилган. Беш йиллик дастурнинг умумий қиймати 80 миллион долларни ташкил қилади.