16:45 | 26.06.24

                       

Россияда 59 ёшли ўзбекистонлик эркак 11 ёшли қизни зўрламоқчи бўлди

Россияда 59 ёшли ўзбекистонлик эркак 11 ёшли қизни зўрламоқчи бўлди. У 14 йилга қамалди.

Калининградда 24 июнь куни 11 ёшли қизни зўрлашда айбланаётган Ўзбекистон фуқаросининг суд иши бўлиб ўтди. Бу ҳақда вилоят суд ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Klops.ru

Воқеа 2023 йилнинг август ойида содир бўлган. 59 ёшли эркак қизга автобус бекатигача бўлган йўлни кўрсатишини айтган, бироқ уни меҳмонхона томон бошлаб кетган.

Йўлда эркак қизни ўпишни таклиф қилган, бироқ у рад жавобини берган. Шундан сўнг мигрант қизалоқнинг қаршилигига қарамасдан, қизни ечинтирган. Шундан сўнг унинг юзидан тишлаган.

Ўзбекистон фуқароси 14 ёшга тўлмаган шахсга нисбатан жабрланувчининг ночорлигидан фойдаланиб, зўравонлик қилиш бўйича ушланган. Эркак ўз ҳаракатларида ҳеч қандай ноқонуний йўқлигини айтган ва судда айбини тан олмаган.

У судда 14 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: