19:21 | 22.06.24

                       

Россияда 9 йил қамалиб чиққан эркак Ўзбекистонга келиб ҳам жазоланди

Россияда 9 йил қамалиб чиққан эркак Ўзбекистонга келиб ҳам жазоланди. У аёли онасиникига боргани учун маст холда дўппослаган.

Фарғонада эркак хотинини калтаклади. Бу ҳақда Bugun.uz манбалари хабар берди.

Маълум бўлишича, аёл оилавий жанжал сабабли онасининг уйига кетган ва қайтиб келмаслигини билдирган. Орадан бир неча кун ўтиб, эркак маст холда аёлини олиб келгани борган ва уйига қайтариб, уни дўппослаган.

Аёл эридан ҳеч қандай моддий ва маънавий зарар ундириш нияти йўқлигини айтган. Шундай бўлсада, турмуш ўртоғини кечирмаслигини билдириб, унга қонуний чора кўришни сўраган.

Суд унга нисбатан иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромадига ушлаб қолган ҳолда 2 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлаган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: