18:42 | 15.09.23 966

Россияда беш ёшли қизни зўрлаб, пичоқ билан ўлдирган педофил умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Жиноятчи дастлаб 24 йилга озодликдан маҳрум қилинган. Апелляция аризасидан сўнг, тайинланган жазо ўзгартирилган.

Москвада 5 ёшли тожик қиз Ваида Тиллозодани зўрлаб ўлдирган Александр Семин умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Бу ҳақда «Спутник Таджикистан» хабар берди.

Фото: Спутник Таджикистан

Маълум бўлишича, қиз йўқолиб қолганидан сўнг, воқеа ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан ўрганиб чиқилган ва қотилнинг шахси тезда аниқланган.

«Улар ҳудуддаги бутун ташқи кузатув камераларидаги ёзувларни кўздан кечиришган ва 28 ёшли Александр Семинни аниқлашган. Видеоёзувда Семин катта спорт сумкаси билан темир йўл томон юргани тасвирланган», — дейилади хабарда.

Экспертизанинг жавобига кўра, қиз аввал зўрлангани, кейин эса пичоқ билан ўлдирилгани маълум бўлди.

Жиноятчи 15 март куни Москва вилоят суди томонидан 24 йилга озодликдан маҳрум қилинган. Бироқ, қизнинг отаси апелляция шикояти билан чиққанидан кейин, 13 сентябр куни навбатдаги суд жараёни бўлиб ўтган.

«Улар менинг мурожаатимни қабул қилиб, қотилни умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилишди.  Мен бу қарорни қўллаб-қувватлайман», — қизни отаси.


«Навбаҳор» футбол клуби шифокори самолётда одам ҳаётини сақлаб қолди

«Навбаҳор» футбол клуби шифокори самолётда одам ҳаётини сақлаб қолди

10:23 | 08.12.23 86
Ҳафтанинг жума куни республикада қор, ёмғир ёғади

Ҳафтанинг жума куни республикада қор, ёмғир ёғади

8:56 | 08.12.23 391
Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

22:26 | 07.12.23 978
Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

20:36 | 07.12.23 1104
Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламасининг борлиги аниқланди

Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламасининг борлиги аниқланди

19:00 | 07.12.23 1406
Ўзбекистонда барча агрегаторлар ва такси хизматлари фискаллаштирилади

Ўзбекистонда барча агрегаторлар ва такси хизматлари фискаллаштирилади

16:28 | 07.12.23 1141