9:06 | 27.09.23 903

Россияда бир ерда ишлайдиган икки ўзбекистонлик ўзаро муштлашди

22 ёшли йигит танишига арматура билан зарба берган.

Россиянинг Москва шаҳрида икки ўзбекистонлик ўзаро муштлашди. Бу ҳақда Bugun.uz манбаси хабар берди.

Қайд этилишича, 2001 йилда туғилган Элёр Мелиев (исми ўзгартирилган) 1999 йилда туғилган, ўзи билан бирга курьер бўлиб ишлайдиган таниши билан 2023 йилнинг 24 сентябр куни Москва шаҳрининг Строминка кўчасида жойлашган автотураргоҳда ўзаро жанжаллашиб қолган. Жанжал нимадан чиққани маълум эмас. Оғзаки тортишиш муштлашувга айланиб, Э.М. шеригини арматура билан урган. Оқибатда 24 ёшли йигит қўлининг билак қисми найсимон суяги синган.

Ҳолат юзасидан қасддан баданга оғир шикаст етказиш айблови билан жиноят иши қўзғатилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россияда икки нафар ўзбекистонлик йигит 35 ёшли аёлни зўрлашда гумон қилинганди.


«Навбаҳор» футбол клуби шифокори самолётда одам ҳаётини сақлаб қолди

«Навбаҳор» футбол клуби шифокори самолётда одам ҳаётини сақлаб қолди

10:23 | 08.12.23 180
Ҳафтанинг жума куни республикада қор, ёмғир ёғади

Ҳафтанинг жума куни республикада қор, ёмғир ёғади

8:56 | 08.12.23 429
Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

22:26 | 07.12.23 987
Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

20:36 | 07.12.23 1108
Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламасининг борлиги аниқланди

Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламасининг борлиги аниқланди

19:00 | 07.12.23 1433
Ўзбекистонда барча агрегаторлар ва такси хизматлари фискаллаштирилади

Ўзбекистонда барча агрегаторлар ва такси хизматлари фискаллаштирилади

16:28 | 07.12.23 1147