20:39 | 22.06.24

                       

Россияда икки ўзбекистонлик бир аёлни зўрлади

Россияда икки ўзбекистонлик бир аёлни зўрлади. Аниқланишича, уларнинг бири 53, иккинчиси 25 ёшда бўлган.

Россияда 20 июнь куни 25 ва 53 ёшли ўзбекистонликлар москвалик аёлни зўрлади. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

Маълумотларга кўра, 1971 ва 1999 йилларда туғилган икки нафар Ўзбекистон фуқароси 19 июнь куни кечқурун Москва шимоли-ғарбида нотаниш аёлга ҳужум қилиб, калтаклаб, зўрлаган. Воқеа кечаси Москвада турар-жой биноси ёнида содир бўлган.

Эркаклар ушланган ва ўз айбига иқрор бўлиб кўрсатма берган. Уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: