19:21 | 16.06.24

                       

Россияда мактаб ўқувчиси «Hamster Kombat» қурбонига айланди

Россияда мактаб ўқувчиси «Hamster Kombat» қурбонига айланди.

Россияда мактаб ўқувчиси 13 июнга ўтар кечаси ток уриши оқибатида вафот этди.

Хабар берилишича, Самара шаҳрида мактаб ўқувчиси «Hamster Kombat»га қизиқиб, осон пул топиш истагида бўлган. У 13 июнга ўтар кечаси чўмилаётган пайтида, ўйинни давом эттиришни бошлаган ва телефонини қувватлантириш учун розеткага улаган. Орадан маълум муддат ўтгач, унинг қўлидан телефон тушиб кетган ва болани электр токи урган.

Воқеа жойига етиб келган тез ёрдам машинаси ўсмирнинг ўлганини айтди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: