19:18 | 30.06.23 5948

Россияда нархи салкам 1 млн рублга тенг Damas’лар сотуви бошланди

Россиялик автодилерлар Chevrolet Damas микроавтобусларини импорт қилишни бошлаган.

«Российская Газета» россиялик автодилерлар Chevrolet Damas микроавтобусларини параллел равишда импорт қилишни бошлагани ҳақида хабар бермоқда. Нашрга кўра, 2023 йилда ишлаб чиқарилган янги Damas Россияда тахминан 1 миллион рубл атрофида сотилмоқда. Россия бозорида таклиф қилинаётган Damas’лар Ўзбекистон ва Қозоғистонда йиғилган.

Damas автомобиллари General Motors лицензияси асосида ишлаб чиқарилади, GM эса Украинада уруш бошлангач Россия бозорини расман тарк этганди. Кейинроқ UzAuto Motors ҳам ўз маҳсулотларини Россия автомобил бозорига етказиб беришни тўхтатганди.

Хорижий брендлар Россия бозорига автомобилларни расмий етказиб беришни тўхтатиб қўйганидан кейин, россиялик дилерлар асосан Қозоғистон, Ўзбекистон ва бошқа қўшни давлатлардаги автомобилларни параллел импорт қилишни бошлаган.

Маълумот ўрнида, параллел импорт Ўзбекистоннинг савдо балансига ижобий таъсир кўрсатиш билан бир қаторда ғарб мамлакатлари томонидан киритилиши мумкин бўлган санкциялар хавфини ҳам оширади.


«Навбаҳор» футбол клуби шифокори самолётда одам ҳаётини сақлаб қолди

«Навбаҳор» футбол клуби шифокори самолётда одам ҳаётини сақлаб қолди

10:23 | 08.12.23 145
Ҳафтанинг жума куни республикада қор, ёмғир ёғади

Ҳафтанинг жума куни республикада қор, ёмғир ёғади

8:56 | 08.12.23 419
Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

22:26 | 07.12.23 982
Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

20:36 | 07.12.23 1108
Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламасининг борлиги аниқланди

Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламасининг борлиги аниқланди

19:00 | 07.12.23 1429
Ўзбекистонда барча агрегаторлар ва такси хизматлари фискаллаштирилади

Ўзбекистонда барча агрегаторлар ва такси хизматлари фискаллаштирилади

16:28 | 07.12.23 1142