11:33 | 01.07.24

                       

Россияда ниқоб тақиқланиши мумкин

Россияда ниқоб тақиқланиши мумкин. Бунга ниқоб ортида қандайдир террорчилар яширинган бўлиши мумкинлиги сабаб қилиб кўрсатилмоқда.

Россия Тергов қўмитаси раиси Александр Бастрикин мамлакатда ниқоб кийишни зудлик билан тақиқлашни таклиф қилди. Бу ҳақда Deutsche Welle хабар берди.

Маълум бўлишича, Бастрикинга Халқаро ёшлар юридик форумида Марказий Осиё давлатларида юзни ёпувчи диний кийим кийиш тақиқлангани айтилган.

«У ерда ниқоб кия олмаганлар бу ерга кўчиб келиб, Россияда кияди», — деган мурожаатчилардан бири.

У Россияда ҳам худди шундай тақиқ жорий этишга чақирган ва ниқоб ортида қандайдир террорчилар «ҳужайраси ухлаб ётган» бўлиши мумкинлигини айтган.

«Сиз айтган нарсани тақиқлаш бўйича қонунни Давлат думаси қабул қилади. У ерда тақиқланган, бизда эса йўқ. Нега? Мен сабабини билмайман, қонунчи эмасман. Сизнинг фикрингизга қўшиламан зудлик билан буларнинг барчасини тақиқлашимиз лозим

Яқинда Доғистондаги черков ва синагогаларга, шунингдек, Ростов-Дондаги тергов изолятори ходимларига уюштирилган ҳужумлар террорчилар томонидан амалга оширилган.

Улар ҳатто бизнинг ҳудудимизга ўзларининг террор байроғини кўтаришга муваффақ бўлди, шунинг учун Давлат думаси бу ҳодисаларга зудлик билан жавоб бериши керак», — деди Бастрикин.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: