16:37 | 08.08.24

                       

Россияда ўзбекистонлик эркак 3 нафар вояга етмаган қизни зўрлади

Россиядаги пляжда ўзбекистонлик эркак 3 нафар вояга етмаган қизни зўрлади.

Москва шаҳридаги жамоат пляжида вояга етмаган қизларга жинсий зўравонлик қилган ўзбекистонлик кўлга олинди. Бу ҳақда Россия тергов қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, ўзбекистонлик 2024 йил 30 июнь куни Москва шаҳридаги «Борисовские пруди» жамоат пляжида 2010-2012 йилларда туғилган уч нафар вояга этмаган қизларни зўрлаган. Улар бўлган воқеани ота-оналарига айтишган. Ота-оналар воқеа бўйича ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилишган.

Москва шаҳри бўйича Бош тергов бошқармасининг Жанубий маъмурий округи, Тергов бошқармасининг Нагатинский туманлараро тергов бўлими томонидан тергов-суриштирув ишлари олиб борилган.

Россия Жиноят кодексининг 132 моддаси (Жинсий характердаги зўравонлик ҳаракатлари) билан жиноят иши қўзғатилган. Маълумот ўрнида тергов судга ўзбекистонликка нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чорасини танлашни илтимос қилган.

 

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: