18:42 | 06.09.24
Россияда ўзбекистонлик аёл хусусий клиникада номаълум уколдан вафот этди.
Ўзбекистон фуқароси Россияда хусусий клиникага бориб вафот этди.
Маълум бўлишича, 3 сентябрь куни 53 ёшли аёл Санкт-Петербургдаги тиббиёт марказларидан бирига қаттиқ бел оғриғидан шикоят қилиб, шифокорлардан спазмларни йўқотиш учун укол қилишни сўраган.
Врач муолажани амалга оширгандан сўнг беморнинг аҳволи оғирлашган. Шифокорлар уни клиник ўлим ҳолатида шаҳар шифохонасига олиб кетишган. Бироқ кўрсатилган ёрдамга қарамай, аёл вафот этди.
Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Россиядаги ЙТҲда 7 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган эди. Шундан сўнг, Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси даҳшатли автоҳалокат ҳақида баёнот берди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: