12:48 | 07.08.24
Россияда ўзбекистонлик бола 13 ёшли қизга жинсий зўравонлик қилди. У болалар калониясига жойлаштирилган.
Санкт-Петербургда ўзбекистонлик ўсмир 13 ёшли қизга нисбатан жисмоний куч ишлатиб, жинсий зўравонлик қилди.
Маълум қилинишича, 3 август куни ярим тунда Красное Селода 30 ёшли аёл полицияга мурожаат қилган. Аёлнинг айтишича, Лермонтов кўчасидаги болалар майдончаси ёнида чамаси 14-15 ёшлардаги номаълум ўсмир 13 ёшли қизига нисбатан жисмоний куч ишлатиб, жинсий зўравонлик қилган.
Маълумотларга кўра, ушбу жиноятни асли ўзбекистонлик бўлган ўсмир содир этган. У Россияга 2023 йил июль ойида келган. Текширувлар давомида бола таълим муассасаларининг аъзоси эмаслиги ва миграция органларида рўйхатдан ўтмаганлиги аниқланди.
Ҳозирда у гумонланиб қўлга олинган ва вояга этмаган болалар калониясига жойлаштирилган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: