15:11 | 18.06.24

                       

Россияда ўзбекистонлик эркак хотинини олтинчи қаватдан итариб юборди

Россияда ўзбекистонлик эркак хотинини олтинчи қаватдан итариб юборди. Аёл касалхонада вафот этган, эрига нисбатан жиноий иш қўзғатилган.

Россияда 17 июнь куни ўзбекистонлик эркак рашк туфайли хотинини уйнинг олтинчи қаватидан туртиб юборди, деб хабар бермоқда «Оперативное прикрытие».

Маълум қилинишича, воқеа кундузи Санкт-Петербургда содир бўлган. 34 ёшли ишсиз ўзбекистонлик эркак рашк туфайли 27 ёшли хотинини 6-қаватда ижарага олинган икки хонали квартиранинг очиқ деразасидан ташқарига итариб юборган. Жабрланувчи уй ёнидан воқеа гувоҳлари томонидан топилган ва тез ёрдам чақирилган.

Йиқилганидан кейин аёл тирик қолган. Шифокорлар уни касалхонага ётқизишган, ва олган тан жароҳатлари оқибатида бир неча соатдан кейин вафот этган. Воқеа содир бўлганидан сўнг, эркак қўлга олинган. Ҳужжатлар Тергов қўмитасига топширилган ва жиноий иш қўзғатилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: