7:27 | 15.09.24
Россияда ўзбекистонлик эркак автоҳалокатга учраб, вафот этди (фото, видео).
Россиянинг Тюмен вилоятида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида ўзбекистонлик эркак ҳалок бўлди.
Қайд қилинишича, «Тюмен – Ханти-Мансийск» автомобил йўлининг 178-километрида ГАЗ юк машинаси ва ВАЗ 2107 тўқнашиб кетган.
Тюмен вилояти йўл полицияси маълумотларига кўра, енгил автомобил ҳайдовчиси воқеа жойида вафот этган. Унинг 55 ёшли Ўзбекистон фуқароси экани ва Россияда ноқонуний яшагани таъкидланмоқда. Жабрланувчининг исми-шарифи хабарда келтирилмаган.
Дастлабки маълумотларга кўра, машиналардан бири қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган. Юк машинасининг 24 ёшли ҳайдовчиси жароҳатланган. Иккала автомобил ҳам жиддий шикастланган.
Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари бошланган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: