11:21 | 21.08.24
Россияда ўзбекистонлик эркакка нисбатан жиноят иши очилди. У узоқ йилга қамалиши мумкин.
Россияда ўз ватандошларини террорчилар сафига жалб қилган ўзбекистонлик қўлга олинди, деб хабар бермоқда РИА Новости.
Воқеа Хабаровск ўлкасида содир бўлган. Ўзбекистонлик эркак ўз ватандошларини халқаро террорчилик ташкилоти фаолиятида малака ошириш ва бевосита иштирок этиш учун жалб қилган.
Мазкур шахсга нисбатан Россия Жиноят кодексининг 205-моддаси 1-қисми (Террорчилик фаолиятини тарғиб қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Маълум қилинишича, Ўзбекистон фуқароси қўлга олинган ва тергов давом этмоқда.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: