20:33 | 11.09.24

                       

Россияда ўзбекистонлик эркакнинг машуқаси туҳмат қилиб қаматиб юборди

Россиялик аёл билан ишқий муносабатда бўлган ўзбекистонлик эркак туҳмат сабабли 17 йилга қамалди. Унинг Ўзбекистонда ҳам оиласи бор.

Россияда ўзбекистонлик мигрантнинг маъшуқаси уни ўзининг кичик синглисига нисбатан тегажоқликда айблади.

Ҳодиса Томск шаҳрида содир бўлган. Маълумотларга кўра, маъшуқлар орасида рашк асосида жанжал келиб чиққан. Чунки аёл ўзбекистонлик эркакнинг оиласи борлигини билиб қолган.

Эркак уни бир неча марта урган, шундан кейин аёл полицияга ариза ёзган. Бироқ, айблов сифатида у унинг кичик синглисига тегажоқлик қилганини кўрсатган.

Аёл ва унинг кичик синглиси кўрсатмаларидан сўнг ҳуқуқ-тартибот идоралари ўзбекистонлик шахсни қўлга олган ва унга нисбатан вояга етмаган шахсга нисбатан жинсий характердаги зўравонлик ҳаракатлари моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилган.

Суд жараёнида эркак айблов ёлғон эканлигини айтган, аммо унга ишонишмаган ва «туҳмат ҳақидаги баёнот ҳимоя позицияси сифатида кўрилади» деб топилган. У 17 йил қатъий тартибдаги қамоқ жазосига ҳукм қилинган ва жабрланувчига маънавий товон сифатида 100 минг рубль тўлаш мажбурияти юклатилган.

Кейинчалик, аёл ижтимоий тармоқларда пост қолдириб, ўз маъшуқасига туҳмат қилганини айтган. Таъкидлашича, шу йўл билан аёл эркакни ўзига уйланишга мажбурламоқчи бўлган. Шу билан бирга, аёл ишни қайта кўриб чиқишни сўраб, Тергув қўмитаси ва прокуратурага хатлар ёзишни бошлаган, бироқ ҳуқуқ-тартибот идоралари ўз қароридан қайтмаган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: