16:23 | 06.08.24
Россияда ўзбекистонлик маст йигит аёлга 23 марта пичоқ уриб ўлдирди.
Россиянинг Уляновск вилоятида аёлга нисбатан қотиллик ва талончиликда айбланган ўзбекистонлик қўлга олинди. Бу ҳақда «Комсомолская правда» хабар берди.
Маълум қилинишича, жиноят 2023 йил 20 ноябрь куни Димитровград шаҳрида, Димитрова кўчасидаги уйнинг кираверишида содир бўлган. Йигит маст ҳолатда аёлнинг орқасидан келиб, унга пичоқ билан 23 марта урган. Шундан сўнг унинг мулкини олиб, қочиб кетган. Аёл олган тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат уйнинг кириш жойига ўрнатилган кузатув камералари орқали аниқланган. Қотилнинг яшаш жойида тинтув ўтказилганда ўғирлаб кетилган ашёлар ҳам топилган.
Россия Тергов қўмитасининг Уляновск вилояти бўйича Тергов бошқармаси ўзбекистонликка нисбатан ишни судга оширган. У қотиллик ва талончиликда айбланган.
Тергов давомида қотил ҳибсда эди. Ҳозирда иш суд томонидан кўриб чиқилмоқда.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: