16:41 | 06.09.24

                       

Россияда ўзбекистонликларнинг қарийб 50 миллион сўм пули берилмади

Россияда ўзбекистонликларнинг қарийб 50 миллион сўм ишлаган пули берилмади. Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги вазиятга ойдинлик киритди.

Россияда қарийб 50 миллион сўм маошини ололмаётган ўзбекистонликларнинг иш ҳақи ундириб берилди, деб хабар бермоқда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги.

Агентликнинг Екатеринбург шаҳридаги вакили аралашуви билан Челябинскда жойлашган қурилиш корхонасида ишлаб келаётган юртдошларнинг иш берувчи томонидан берилмаётган 340 минг рубл (салкам 50 млн сўм) ойлик маоши ундириб берилди.

«Биз уч нафар Ўзбекистон фуқароси қурилиш фирмасида ойлик маошимизни ололмаганимиз сабабли Екатеринбург шаҳридаги миграция агентларига мурожаат қилгандик. Улар ўрганиб, иш ҳақимизни ундириб берди», дейди фуқаро.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: