20:39 | 17.08.24
Санкт-Петербургда террорчиларни молиялаштирган ўзбекистонликка жиноят иши очилди.
Санкт-Петербург Тергов қўмитаси бир неча давлат ҳуқуқ-тартибот идоралари ўзбекистонликка нисбатан террорчилик фаолиятига кўмаклашиш бўйича иш очди. Бу ҳақда Фонтанка.ру хабар берди.
Қайд этилишича, 10 август куни полиция ФСБ ва Росфинмониторинг ходимлари томонидан 25 ёшли ўзбекистонлик йигит терроризмни молиялаштиргани аниқланган. Йигит Санкт-Петербургга 18 ёшида келган. Россияда тақиқланган «Жабҳат ан-Нусра» фойдасига пул йиғишни ташкил қилган. У «Катиба Тавҳид вал-Жиҳод» террористик ташкилотга моддий ҳисса қўшган.
У Санкт-Петербургда икки йил яшаб, 2020 йил феврал ойида Туркияда кетган. Аниқланишича, у Туркиядан туриб, жангари ташкилотни молиялаштирган. Бундан ташқари, ўзбекистонлик йигит жамоат хавфсизлиги ва тартибига таҳдид соладиган одам савдоси материаллари билан айбланган ва халқаро қидирувга берилган.
Ўша пайтда маҳаллий ички ишлар органлари йигитнинг Истанбулдалиги ва яширин радикал ҳужранинг аъзоси эканлигини аниқлашган. Ҳозиирда ўзбекистонлик йигит қўлга олиниб, унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: