15:36 | 15.08.24

                       

Россияда тунги клубни ёқиб юборган 2 нафар ўзбекистонлик қамалди

Россияда тунги клубни ёқиб юборган 2 нафар ўзбекистонлик қамалди (видео).

Уфада тунги клубга рухсат бермагани учун унга ўт қўйган 2 нафар ўзбекистонлик қамалди. Бу ҳақда Россия Тергов қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳолат 2023 йил сентябр ойи охирида Уфадаги Meet Point тунги клубида юз берган. Қўриқчилар маст ҳолатда бўлган икки нафар ўзбекистонликни тунги клубга киритмаган. Кейин улар яқин атрофдаги ёқилғи қуйиш шохобчасидан бензин сотиб олиб, уни клубнинг кираверишига, қўриқчига қуйиб, ёқиб юборишган. Ёнғин натижасида ҳеч ким жабрланмаган, клуб ходимлари ёнғинни ўзлари бартараф этишган.

«Суд ўзбекистонликнинг бирига 11 йил, унинг шеригига эса 10 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади. Ҳар иккала маҳкум ҳам жазони қаттиқ тартибли ахлоқ тузатиш колониясида ўташи белгиланди. Шунингдек, жабрланувчига 200 минг рубль миқдорида маънавий зарар ундирилиши белгиланди», – дейилади хабарда.

Маълумот ўрнида, улар Москвага учиб кетишга ҳаракат қилишган, аммо аэропортда қўлга олинган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: