21:38 | 13.08.24

                       

Россиядаги аквапаркда ўзбекистонлик йигит 15 ёшли қизни зўрлади

Россиядаги аквапаркда ўзбекистонлик йигит вояга етмаган қизни зўрлади.

Россияда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари аквапаркда вояга етмаган қизни зўрлаган ўзбекистонликни қўлга олди.

Воқеа Москвада содир бўлган. Қизнинг отаси ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига мурожаат қилиб, номаълум шахс унинг 15 ёшли қизини зўрлаганини айтган. Кейинроқ полиция гумонланувчини топиб, қўлга олишга муваффақ бўлди. У 23 ёшли ўзбекистонлик ноқонуний мигрант бўлган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 135-моддаси (Жинсий зўравонлик) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. У уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш ёки беш йилгача мажбурий меҳнат билан жазоланади. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: