14:50 | 17.08.24
Россиянинг Курск, Брянск ва Белгород вилоятларидаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилди.
Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси Курск, Брянск ва Белгород вилоятларида яшовчи ўзбекистонликларга мурожаат қилди.
Қайд этилишича, Курск, Брянск ва Белгород вилоятларидаги мавжуд вазият муносабати билан Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси зарур эҳтиёт чораларини кўришни, ўта зарурат бўлмаса, кўчага чиқмасликни, шунингдек, одамларнинг кўп тўпланишига йўл қўймасликни ва жамоат жойларига ташриф буюришни чеклашни тавсия қилган.
Ушбу ҳудудларда таҳсил олаётган талабаларга вақтинча масофавий ўқитиш форматига ўтиш тавсия этилди.
Агар консуллик ёрдами ёки маслаҳатлари зарур бўлса, Москвадаги элчихонанинг консуллик бўлимининг call-марказига: +7 499 238-36-20, +7-499 230-00-76 рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкин.
Маълумот ўрнида, Украина қуролли кучларининг Курск вилоятига оммавий ҳужуми 6 август куни бошланган. Бу вақт ичида минтақада бир неча бор ракета таҳдиди эълон қилинган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: