9:13 | 04.07.24

                       

Россиядаги қурилиш майдончасида ўзбекистонлик кранчи вафот этди

Россиядаги қурилиш майдончасида ўзбекистонлик кранчи вафот этди. Терговчилар марҳумнинг ўлим сабабини аниқлади.

Россиядаги қурилиш майдончасида вафот этган ўзбекистонлик эркакнинг танасидан шпритс ва укол излари топилди.

Ҳуқуқ тартибот органларига кўра, 3 июнь куни ўзбекистонлик кранчи қурилиш майдончасида вафот этди, эркакдан шпритслар ва инъекция излари топилган.

Воқеа Москванинг Даниловский туманидаги турар-жой мажмуаси қурилишида юз берди. Эркак узоқ вақт иш жойини тарк этмаган. Шунинг учун эрталабки сменага келган ҳамкасби 32 қаватдаги кранга чиқиб, текширишга қарор қилган.

Қурувчи ҳамкасбининг ҳушидан кетаётганини кўрган. Унинг сўзларига кўра, ўша вақтда эркак «жуда совуқ эди». Тахминларга кўра, марҳум вафотидан кейин 4 соат ўша ерда қолган бўлиши мумкин. Чунки воқеа жойига етиб келган тез ёрдам хизмати унинг аллақачон ўлганини маълум қилган. Марҳумнинг ёнидан шпритс, унинг танасида инъекция излари топилган.

Тергов маълумотларига кўра, у ҳаддан ташқари кўп дозада қабул қилганидан вафот этган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: