20:39 | 17.06.24

                       

Россиядан Самарқандга келган самолёт белгиланган жойга қўна олмади

Россиядан Самарқандга келган самолёт белгиланган жойга қўна олмади. Бунга ноқулай об-ҳаво сабаб бўлган.

Москвадан Самарқандга келаётган самолёт ноқулай об-ҳаво сабабли Тошкент аэропортига қўнди.

Маълум қилинишича, Самарқандда ноқулай об-ҳаво ва момақалдироқ кузатилган. Шу сабабли, «Utair» авиакомпаниясининг Москва-Самарқанд UT-809 йўловчи рейси Тошкентдаги Ислом Каримов номидаги халқаро аэропортга қўнди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: