8:18 | 13.06.24

                       

Россияга ишлашга бориб, Сурияга ўтиб кетган террорчи қидирувга берилди

Россияга ишлашга бориб, Сурияга ўтиб кетган андижонлик террорчи қидирувга берилди. У жанговор ҳаракатларда иштирок этиб келаётганлиги аникланган.

Россиядан Сурияга утиб кетган террорист қдирувга берилди. Бу хақда Андижон ИИБ хабар берди.

Фото: Андижон ИИБ

Аниқланишича, Ш.Юнусов 1982 йилда Андижон вилоятининг Хўжаобод туманида туғилган. 2015 йил 19 май куни Россия Федерацияси Москва шаҳрига мавсумий ишлар билан шуғулланиш мақсадида бориб, у ерда Содиқ Самарқандий, Абдуллоҳ Зуфар ва бошқа халқаро терорристик ташкилотлар тарғиботчиларининг таъсирига тушган ва яширин жамоатларда иштирок этган.

Кейинчалик Туркия орқали Сурияга ўтиб у жойдаги «Имом Бухорий катибаси» халқаро терорристик ташкилоти таркибига бориб қўшилган ва жанговор тайёргарликдан ўтган. Ҳозирда ушбу террористик ташкилот сафида жанговор ҳаракатларда иштирок этиб келаётганлиги ҳақида тезкор маълумотлар олинган.

Ш.Юнусовга нисбаттан 2017 йилда жиноят кодексининг 244-моддаси 3-қисми «а» ва «г» бандлари (жамоат ҳафвсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш), 244-моддаси 1-қисми (Диний Экстримистик ёки бошқа тақиқланган нашриётлар тузиш, уларга раҳбарлик қилиш, уларда иштирок этиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, қидирув эълон қилинган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: