12:45 | 15.08.24

                       

Россияга борган ўзбекистонликлар аэропортда қолиб кетгани айтилмоқда

Россияга кетган ўзбекистонликлар Москва аэропортида кунлаб овқатсиз қолиб кетгани, консуллик аниқ жавоб бермаётгани айтилмоқда.

Ижтимоий тармоқларда Москвага киритилмаган 30 га яқин ўзбекистонликлар Шереметьево аэропортида қолиб кетгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Маълум қилинишича, уларга бериладиган кунлик овқатлар тўхтатилган. Улар кутиш залидаги ўриндиқларда ётиб ухлаган. Уларнинг ватанга қайтирилиши ҳам кечиқтирилган. Мигрантлар Ўзбекистоннинг Москвадаги консуллигидан ёрдам сўраган. Аммо консуллик ёрдам кўрсатмаган.

«Урганчдан 10 августда Москвага учиб келдик. Мана бугун 13 август ўтказишмади, нейтрал зонада қолиб кетдик. Юзлаб одамлар келган. Кимлардир Тошкентга билет олиб қайтиб кетяпди, кимлардир шу ерда қолмоқда. Кутиш залидаги ўриндиқларда ухлаяпмиз. Овқатларни 3 кунгача берди, ҳозир беришни бекор қилди. Бизни сарсон қилишмоқда. Консулликка 3 кун деганда боғландик. Шу иш устида ишлапмиз деб ҳалигача ёрдам бергани йўқ» — дейди ўзбекистонликлардан бири.

Маълумотларга кўра, ҳозирда аэропортда қолаётган ўзбекистонликларга ёрдам кўрсатиш бўйича консулликдан жавоб кутилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: