19:25 | 19.08.24

                       

Ўзбекистон АЭСи учун реакторлар қурилаётган заводдан репортаж

Bugun жамоаси янги авлод атом реакторларини ишлаб чиқариш корхонасига ташриф буюрди ва уларнинг хавфсизлик даражасини аниқлади.

«Зио-Подольск машинасозлик заводи» атом электр станциялари учун энг йирик атом реакторлари ишлаб чиқарувчиси. Бу ерда Росатом технологияси асосида Ўзбекистоннинг Жиззах вилоятида АЭС қурилишида фойдаланиладиган кам қувватли РИТМ-200 атом реакторлари ишлаб чиқарилмоқда. Корхонада йилига тўртта РИТМ туридаги реактор қурилмалари ишлаб чиқарилади.

2024 йил май ойида Ўзбекистон ҳукумати ва «Росатом» Давлат корпорацияси республикада 330 МВт (ҳар бири 55 МВт қувватга эга 6 та реактор) бўлган кам қувватли атом станциясини қуриш бўйича ҳамкорлик тўғрисида битим тузди.

«Ёқутистонда Ритм-200 реактори асосида қурилган станцияси ишга тушгач, дунёда иккинчиси Ўзбекистонда қурилади. Кичик станциянинг афзаллиги – арктик денгизи флотида ва сузувчи электр станцияларида синовдан ўтган технологиялардан фойдаланилишида. Бу технологиялар қуруқликка кўчирилиб, ихчам энергиядан фойдаланиш афзалликларини очиб беради. Тайёр босқичда ноёб қурилмамиз бор, илк бор ишлаб чиқарилаётган Ритм 400. У икки баробар кучли реактор қурилмаси ҳисобланади», — деди «Зио-Подольск» бош директори Антон Лебедев.

Ушбу АЭС ўрнатишнинг ишлаш муддати 60 йилгача ва потенциал равишда узайтирилиши мумкин. Бундай реакторлар янги авлодли ҳисобланиб хавфсизлик кўп даражали тизимлар ва қобиқ тўсиқлари билан жиҳозланган. Ер усти станцияси учун ёқилғи айланиши 6 йил муддатга етади.

«Албатта, катта қувватли станциялар билан солиштирганда, кичик ечимлар тезроқ электр олишга имкон беради. Ер усти ва сузувчи станцияларнинг модулли тузилиши ҳам қўшимча афзаллик ҳисобланади. Кичик қувватли ер усти станциялари келажак, чунки инфратузилма ҳажми, қурилиш ва қувват етказиб бериш тезлиги катта станциялардан афзал. Аммо юқори қувватли станциялар асосий маҳсулотимиз бўлиб қолмоқда.  Электр ишлаб чиқариш ҳажми таққосланмас, кичик қувватлар деганда 100-400 МВт назарда тутилади. Кичик қувватли станцияларга оператив ечим сифатида қараш мумкин, катта станциялар эса стратегик қарордир», — деди Владимир Аптекарев сузувчи энергия бўлими директорининг ўринбосари.

Фаол ва пассив (энергия манбасисиз ишлайдиган) хавфсизлик тизимларининг комбинацияси авария эҳтимолини олдини олади ва станция дизайнига киритилган бир неча даражадаги тўсиқлар радиоактив моддаларнинг атроф-муҳитга чиқарилишини истисно қилади.

«Менимча, ҳеч бир энергетика соҳаси хавфсизликка ядро саноати каби эътибор бермайди. Хавфсизлик барча босқичларда: ярим таййор махсулотдан реактор корпусигача, станция қурилишидан ишга туширишгача таъминланади. Бу ишлаб чиқариш ва фойдаланиш пайтида доимий сифат назорати демакдир. Барча босқичларда юз фоизли назорат, нуқсонга нисбатан кескин чоралаш қўллаш қоидалари мавжуд. Бу энг муҳим нарсалар бўлиб, бутун дунёда шундай ёндашувда қўлланилиши керак, «Росатом» бунга биринчи ўринда эътибор беради. Ҳеч бир соҳа ёки корхона хавфсизликка бунчалик куч ва маблағ сарфламайди деб ўйлайман», — деди Владимир Аптекарев.

Атом электр станциялари турли хил ташқи таъсирларга, масалан, юқори ҳаво ҳарорати, торнадо, шамол юклари, зилзилаларга чидамли. Бундан ташқари, улар самолётнинг қулашига бардош бера оладилар.

Батафсил видеода куришингиз мумкин.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: