19:21 | 05.08.24
Сафина Садуллаева кучли еттиликдан жой олди (видео).
Ўзбекистонлик енгил атлетикачи Сафина Садуллаева кетма-кет иккинчи бор Олимпия ўйинларида кучли еттиликдан жой олди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.
Қайд қилинишича, бу уни баландликка сакраш йўналишида жаҳоннинг энг кучли спортчиларидан бири эканини кўрсатади.
Шунингдек, баландликка сакраш бўйича финал дастурида қатнашган Сафина Садуллаева 1,95 метр натижа билан еттинчи поғонани эгаллади.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: