13:13 | 21.08.24

                       

«Саҳифамда реклама нархи — 120 минг доллар» — Муниса Ризаева

«Саҳифамда реклама нархи — 120 минг доллар». Муниса Ризаева Instagram’дан қанча пул ишлашини ва ҳомиладорлик учун нималардан воз кечганини айтди.

Муниса Ризаева интервьюларидан бирида Instagram’дан қанча даромад топиши ҳақида маълумот берди.

«Ҳозирги кунда Instagram’имда жуда катта жамоа ишлайди. Саҳифамни юритиш учун жуда катта маблағ сарфлаймиз. Instagram’им фаоллиги жуда ортиб кетган. Олдин Муниса Ризаевани яхши кўрган бўлишса, ҳозирда Арсений иккаламизни жуфтлик сифатида кузатиш ҳаммага қизиқ бўляпти. Саҳифамда чиқадиган рекламалар жуда қаттиқ танлаб олинади. Stories’имда реклама жойлаш 3500 доллардан 10 минг долларгача. Яқинда биз битта шартнома тузиб, битта постни 120 минг долларга жойлаштириб бердик», дейди Муниса.

Хонанда, шунингдек, айни пайтда пойтахтдан ер сотиб олиб, уй қураётгани ҳақида ҳам гапирди.

«Ҳозирги кунда шаҳардан сал узоқроқда 11 сотих ер сотиб олиб, ҳовли қуряпмиз. Барча харажатлар турмуш ўртоғимнинг зиммасида. Айни пайтда ҳомиладор бўлганим учун тўй хизматларини камайтирганмиз. Авваллари бир кунда 10 дан ортиқ хизматга борсак, бугун кўпи билан 5 та тўйга чиқяпман.
Фарзандимнинг жинсини биламан, лекин оммага ошкор қилишни хоҳламайман. Биз исм ҳам танлаб қўйганмиз», дейди Муниса Ризаева.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: