16:54 | 25.08.23 2263

Саида Мирзиёева Президент ёрдамчиси этиб тайинланди

Администрацияда яна бир қанча тайинловлар амалга оширилди.

Саида Шавкатовна Мирзиёева Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёрдамчиси лавозимига тайинланди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.

Бунга қадар, Саида Мирзиёева Президент Администрацияси Ижро этувчи аппаратининг Коммуникациялар ва ахборот сиёсати бўйича шўъба мудири лавозимида фаолият юритаётганди.

Маълумот учун, Саида Мирзиёева Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини тамомлаган, Тошкент давлат юридик университети ва Ломоносов номидаги Москва давлат университети магистри, иқтисод фанлари номзоди. 2019−2020 йилларда Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (Комил Алламжонов раҳбари бўлган) директори ўринбосари, сўнгра Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси ўринбосари лавозимларида ишлаган. Шу билан бирга, у 2019 йилдан буён Гендер тенглиги бўйича комиссия аъзоси.

Бундан ташқари, Президентнинг тегишли фармонлари билан Администрацияда яна бир қанча тайинловлар амалга оширилди:

  • Азиз Йўлдашевич Магрупов Президент ёрдамчиси лавозимига;
  • Равшан Аюбович Ғуломов Президентнинг иқтисодий ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига;
  • Алишер Саидаббосович Султонов Президентнинг энергетика хавфсизлиги масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига;
  • Шухрат Мадаминович Ғаниев Президентнинг аграр ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига;
  • Музаффар Муротович Комилов Президентнинг дин ва миллатлараро муносабатлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига;
  • Ғофуржон Ғаниевич Мирзаев Президентнинг кадрлар сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси – Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директори лавозимига;
  • Дониёр Бахтиёрович Қодиров Президентнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига;
  • Комил Исмоилович Алламжонов Президент Администрацияси Ахборот сиёсати департаментининг раҳбари лавозимига;
  • Одил Қаландарович Абдураҳмонов Президент Администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаментининг раҳбари лавозимига;
  • Қўчқарович Қуронбоев Ўзбекистон Президент Администрацияси Ёшлар сиёсати департаментининг раҳбари лавозимига;
  • Алишербек Азизович Пайгамов Президент Администрацияси Ташқи алоқалар департаментининг раҳбари лавозимига;
  • Нодиржон Абдуқундузович Абдураҳимов Президент Администрацияси Режалаштириш ва ахборот таъминоти департаментининг раҳбари лавозимига;
  • Уткиржон Ғайратович Кодиров Президент Администрацияси Ҳудудлар билан ҳамкорлик қилиш ва таҳлилий материалларни тайёрлаш департаментининг раҳбари лавозимига;
  • Улуғбек Учқунович Қурбонов Президент протоколининг раҳбари лавозимига;
  • Шерзод Икромович Асадов Президентнинг Матбуот котиби лавозимига;
  • Саидлазиз Саидасилович Саидкаримов Президент Администрацияси Назорат инспекциясининг бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

21:29 | 02.12.23 765
FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

20:19 | 02.12.23 791
Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

18:59 | 02.12.23 492
Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

17:30 | 02.12.23 410
Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

16:49 | 02.12.23 1082
Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

12:30 | 02.12.23 892