15:18 | 26.09.24
Саида Мирзиёева Британия музейида Ўзбекистоннинг тарихий ва маданий меросини акс эттирувчи экспонатлардан иборат кўргазма очилишида нутқ сўзлади (видео).
Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева Лондондаги Британия музейида ўтказиладиган “Ипак йўллари” кўргазмаси очилишида нутқ сўзлади.
Саида Мирзиёеванинг фикрига кўра, ушбу лойиҳа Ипак йўли тарихи ва маданиятига қизиқувчиларга илҳом бағишлайди, халқлар ўртасидаги маданий алоқаларни мустаҳкамлайди.
«Лондондаги Британия музейида ўтказиладиган «Силк Роадс» («Ипак йўллари») кўргазмасининг тантанали очилиш маросимида қатнашиш – мен учун катта шараф.
Кўргазмада Ўзбекистон музейларидан тўпланган, бой тарихий ва маданий меросимизни акс эттирувчи нодир, қимматли осори атиқалар намойиш қилинади.
Ишончим комилки, ушбу лойиҳа Ипак йўли тарихи ва маданиятига қизиқувчиларга илҳом бағишлайди, халқлар ўртасидаги маданий алоқаларни мустаҳкамлаш, ривожлантириш йўлидаги умумий саъй-ҳаракатларимизни ифода этади», – дейди Президент ёрдамчиси.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: