14:19 | 21.09.24
Сиёсий партиялар 2024 йилги сайловлар давомида сунъий интеллектдан фойдаланган ҳолда сайловолди ташвиқоти материалларини тайёрлашда янги қоидаларга риоя қилишлари шарт.
21 сентябрь куни партиялар ўртасида имзоланган одоб-ахлоқ қоидаларида бу масалага алоҳида эътибор қаратилди.
Сунъий интеллектдан фойдаланиш ахборот тарқатиш жараёнини тез ва самарали қилиши мумкин. Бироқ, сунъий интеллектнинг ёлғон ёки янглиш ахборот тарқатишга хизмат қилиши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Шу сабабли, сиёсий партиялар сунъий интеллект технологияларидан фойдаланган ҳолда адолатли ва ҳаққоний маълумот тарқатишлари шарт қилиб белгиланган.
Бу янгича тартиблар ахлоқий меъёрларга риоя қилиш билан бирга, технологиялардан фойдаланишда масъулиятни кучайтиришга қаратилган.
Мазкур қоидалар ахборот тарқатиш жараёнида юқори стандартларни жорий қилиш орқали сайлов жараёнини шаффоф ва холис ўтишини таъминлайди. Сиёсий партияларнинг бундай қадамлари сайлов жараёнига ишончни мустаҳкамлайди.
Эслатиб ўтамиз жорий йилда Европарламент сайловларида ҳамда бошқа бир қатор ривожланган давлатларда бўлиб ўтган сайловларда сиёсий партиялар томонидан шу каби битимлар имзоланган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: