15:22 | 12.08.24

                       

«Салимбойвачча» вафот этгани айтилмоқда

⚡️«Салимбойвачча» вафот этгани айтилмоқда. ИИВ ҳолатга ойдинлик киритди.

Ижтимоий тармоқларда Салимбой номи билан танилган Салим Абдувалиев вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди.

«Эзгулик» инсон ҳуқуқлари жамияти раиси Абдураҳмон Ташановнинг Facebook’да ёзишича, бу ҳақда хабар 11 август куни YouTube’даги каналларнинг бирида пайдо бўлди. Айрим Telegram каналлар бу маълумот фейк экани ҳақида ёзмоқда.

Bugun.uz’нинг Ички ишлар вазирлигидаги манбаларига кўра, бу хабар ҳақиқатга тўғри келмайди.

Маълумот учун, 2023 йилнинг декабрь ойида Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан «Салимбойвачча» лақаби билан машҳур Салим Абдувалиев қўлга олинган. Кейинроқ унинг ушлангани Тошкент шаҳар ИИББ томонидан расман тасдиқланган.

Аввалроқ Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ўзбекистонлик тадбиркор Салим Абдувалиевни қидирувга берганини эълон қилди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: