12:06 | 13.09.23

                       

Самарқанд ва Тошкент вилоятларида қарийб минг йиллик археологик ёдгорликлар сақлаб қолинди

Тарихий объектларни бузишга уринган фуқароларга 288 млн сўм жарима солинган.

Прокуратура органлари томонидан Самарқанд ва Тошкент вилоятларидаги илк-ўрта асрларга оид иккита археологик объект бузиб ташланишининг олди олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Бош прокуратура

Маълум қилинишича, прокуратура органлари билан Маданий мерос агентлиги ҳамкорлигида ўтказилган назорат тадбири давомида Самарқанд вилояти Иштихон туманида жойлашган IV-VIII асрларга оид «Номсизтепа-3» археология ёдгорлигининг 9,6 метр/квадрат қисми фуқаро О.Т. томонидан ўзбошимчалик билан бузилаётгани аниқланиб, ўз вақтида тўхтатиб қолиниши натижасида тарихий ёдгорликнинг 652 метр/квадрат майдони сақлаб қолинган.

Шунингдек, Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида жойлашган илк ўрта асрларга оид «Қўшқўрғонтепа» археологик ёдгорлигининг 7,4 метр/квадрат майдони тупроқ қисми маҳаллий фуқаролар томонидан ноқонуний равишда кесиб олинаётгани аниқланиб, объектнинг 492 метр/квадрат қисми сақлаб қолинган.

Ёдгорликларга етказилган жами 288 миллион сўм зарар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари бошланган.

Эслатиб ўтамиз, «Номсизтепа» ёдгорлигига 2022 йилнинг сентябр ойида ҳам 4,3 миллиард сўмлик зарар етказилган эди. Шунингдек, аввалроқ Наманганда тарихий ёдгорликка қарийб 72 миллиард сўмлик зарар етказилгани аниқланганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: