9:24 | 15.12.23

                       

Самарқандда 33 ёшли эркак давлатга 2,2 млрд сўмлик зарар келтирди

Эркак ҳозирда тергов қилинмоқда.

Шу йилнинг 12 декабр куни Самарқанд вилоятида ноқонуний равишда электр тармоғига уланиб, давлат ва жамият манфаатига 2 миллиард 237 миллион сўм зарар етказган шахс аниқланди.

Фото: Самарқанд вилояти ИИБ

Ўтказилган тезкор тадбир давомида, 1990 йилда туғилган Х.А. вилоятнинг Пастдарғом тумани Камолот маҳалласида жойлашган нотурар бино ертўласида электр тармоғига яширин равишда уланган ҳолда 25 дона майнинг ускунасини ўрнатиб, ноқонуний равишда давлат ва жамият манфаатига 2 миллиард 237 миллион сўм зарар етказганлиги аниқланди.

Фото: Самарқанд вилояти ИИБ

Ҳолат юзасидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ, Андижонда давлатни 2,4 миллиард сўмга «туширган» майнинг ферма фаолиятига чек қўйилгани ҳақда хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: