Самарқандда БМТнинг чўлланишга қарши кураш бўйича конференцияси бўлиб ўтади
Юқори даражадаги тадбир Ўзбекистон ҳукумати томонидан CRIC 21 ҳомийлигида ташкил этилади.
Жорий йилнинг 13–17 ноябр кунлари Самарқанд шаҳрида БМТ Конвенцияси (CRIC 21) ижросини кўриб чиқиш қўмитасининг 21-сессияси бўлиб ўтади. Бу хақда Экология вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Унга кўра, ушбу тадбир доирасида Африка, Осиё, Лотин Америкаси ва Кариб ҳавзаси, Шимолий Ўртаер денгизи, Марказий ва Шарқий Европа учун конвенсияни амалга ошириш бўйича иштирокчи давлатлар ўртасида маслаҳатлашувлар ўтказилиши белгиланган.
Шунингдек, CRIC 21 тадбири давомида томонлар БМТнинг «Чўлланишга қарши кураш тўғрисида»ги конвенсиясининг (UNCCD) 2018–2030 йилларга мўлжалланган Стратегия асосларининг стратегик мақсадларига мувофиқ амалга оширилишини ва мақсадли тавсиялар бериш мақсадида унинг бориш жараёнинини кўриб чиқадилар.
Бундан ташқари, конференцияда ернинг деградациясига бетарафлик (LDN) мақсадларини белгилаш борасида ихтиёрий саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш бўйича аниқ тадбирлар ва стратегия Глобал механизм ва тегишли ҳамкорлар, шу жумладан, LDN жамғармаси кўмагида қай тарзда амалга оширилаётгани ҳақида маълумот берилиши айтилган.
Тадбир давомида қурғоқчиликни самарали бошқариш сиёсати ва уни амалга ошириш бўйича ҳукуматлараро ишчи гуруҳи CRIC 21 доирасида ўз тараққиёт ҳисоботини тақдим этиши белгиланди.
Маълумот учун, томонларниг сўровларига мувофиқ, сессия томонлар ва уларнинг ҳамкорлари ўртасида интерактив фикр алмашишга ёрдам беради ҳамда ушбу юқори даражадаги тадбир Ўзбекистон ҳукумати томонидан CRIC 21 ҳомийлигида ташкил этилади.