12:16 | 16.05.23 1639

Самарқандда ЕТТБ Бошқарувчилар кенгашининг 32 йиллик йиғилиши бўлиб ўтади

Унда 2000 дан ортиқ юқори мартабали давлат амалдорлари, молиявий ва корпоратив раҳбарлар, фуқаролик жамияти вакиллари иштирок этмоқда

Самарқандда 16-18 май кунлари ўтказилиши режалаштирилган ЕТТБ Бошқарувчилар кенгашининг «Мувофиқликка сармоя киритиш» мавзусидаги йиғилиши бошланди.

Фото: Bugun.uz

Европа тикланиш ва тараққиёт банки халқаро молия институти ҳисобланади. У 1991 йилда тузилган бўлиб, Ўзбекистон 1992-йил 30-апрелда ЕТТБга аъзо бўлган. Ушбу йиғилиш ташкил этилиши ЕТТБ Бошқарувчилар кенгашининг 2022-йил Марокашда бўлиб ўтган 31-йиллик йиғилишида қарор қабул қилинган эди.                                   

Мазкур тадбирга ҳар томонлама тайёргарлик кўриш доирасида 2022-йил июн ойидан 2023-йил мартигача ЕТТБ ишчи гуруҳининг протокол, логистика ва бошқа йўналишлар бўйича 5 та ташрифи ташкил этилди.

Йиллик учрашув ва бизнес-форум 2000 дан ортиқ юқори мартабали давлат амалдорлари, молиявий ва корпоратив раҳбарлар, фуқаролик жамияти вакиллари ва глобал оммавий ахборот воситаларини бирлаштирадиган динамик тадбирлар ва панел муҳокамаларидан иборат. Тадбир шунингдек, ЕТТБ ўтган йил давомида эришган ютуқларини кўриб чиқиш ва келажак режаларини белгилаш имкониятини беради.

Фото: Bugun.uz

Бизнес-форумнинг асосий мавзуси барқарорликка сармоя киритиш бўлади. Йиғилишнинг марказий тадбирларидан бири «Ўзбекистоннинг инвестицион истиқболлари тўғрисида»ги сессия бўлади. Унда мамлакат иқтисодиётининг ўсиш истиқболлари ва сармоя киритиш имкониятлари муҳокама қилинади.

Шунингдек, тадбирнинг уч кунлик кун тартибидан турли мавзуларда экспертлар иштирокида бир қатор муҳокама панел сессиялари ўрин олган. Сессиялар минтақалар ва алоҳида мамлакатларга қаратилган.


Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

21:29 | 02.12.23 1110
FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

20:19 | 02.12.23 909
Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

18:59 | 02.12.23 561
Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

17:30 | 02.12.23 476
Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

16:49 | 02.12.23 1189
Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

12:30 | 02.12.23 968