12:06 | 15.09.23

                       

Самарқандда фуқаролар «fast food»дан заҳарланди

«Fast food» сотувчи МЧЖ фаолиятига чек қўйилган.

Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида одамлар «fast food»дан заҳарланди. Бу ҳақда Санитария-эпидемиология қўмитаси хабар қилди.

Қайд этилишича, 2023 йилнинг 13 сентябр куни бир нечта фуқаролар туман тиббиёт бирлашмасига кўнгил айниши, қайт қилиши ва бошқа оғриқлар билан мурожаат қилган.

Ҳолат ўрганилганда, ушбу фуқаролар Пастдарғом туманидаги «Merals» МЧЖдан «fast food» истеъмол қилгани аниқланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат тўлиқ назоратга олиниб, суриштирув ва ўрганиш ишлари олиб борилаётгани маълум қилинган.

Аммо овқатдан заҳарланган фуқароларнинг аниқ сони очиқланмаган.

Эслатиб ўтамиз, айни кунларда Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида ҳам боғча болалари орасида овқатдан заҳарланиш ҳолатлари қайд этилган. Шу вақтгача 24 нафар бола заҳарлангани маълум қилинган.

 

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: