18:03 | 26.10.23 628

Самарқандда илк бор суяк кўмиги кўчириб ўтказилди

Шу вақтгача фақатгина илик кўчириш операцияси Тошкентда амалга оширилган.

УзАнинг хабар беришича, Самарқанд вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказида илк бор 61 ёшли беморда суяк кўмиги кўчириб ўтказилган.

Фото: УзА

Гематопоэтик суяк кўмиги шикастланган ҳужайралар ўрнига ўзак ҳужайраларини трансплантация қилиш орқали амалга ошириладиган мураккаб жарроҳлик амалиёти бўлиб, шу пайтгача асосан республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт марказида ва хориждаги клиникаларда бажарилган.

Кейинги йилларда пойтахтдаги ва вилоятлардаги тиббий муассасалар замонавий ускуналар билан жиҳозланиб, моддий-техник базаси мустаҳкамланган. Бу эса мураккаб операцияларни ҳудудлардаги шифохоналарда ва республика ихтисослашган тиббий марказларининг филиалларида ҳам амалга ошириш имкониятини беради.

«Муассасамизда ўн миллиард сўм бюджет маблағи ҳисобидан иммуногенетика, молекуляр ва цитогенетик лабораториялар ташкил этилиши, замонавий жиҳозлар олиниши мураккаб жарроҳлик амалиётини бажариш имкониятларини кенгайтирди, – дейди Самарқанд вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази бош шифокори Лутфулла Маҳманов. – Бунинг натижасида ҳозир буйрак, жигар трансплантацияларини муваффақиятли амалга оширяпмиз. Эндиликда суюк кўмиги кўчириб ўтказиш амалиётини ҳам бажаришни йўлга қўйдик. Илк беморимизда онкологик гемопоэтик ўзак ҳужайраси трансплантацияси яхши ўтди ва ҳозир беморнинг ҳолати жуда яхши.»

Самарқанддаги илк операция пойтахт шифокорлари билан ҳамкорликда бажарилган бўлиб, ушбу мураккаб амалиёт учун ижтимоий суғурта маблағни тўлаб берган.

«Кейинги йилларда Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимида, айниқса, саратон хасталигини даволашда муҳим янгиликлар рўй бераётганига гувоҳ бўлмоқдамиз, – дейди Анқара онкология таълим ва тадқиқот шифохонаси профессори Фейзи Алтунташ. – Жумладан, кимётерапия, нуртерапия, дори-дармонлар билан даволаш самарали йўлга қўйилган. Шу пайтгача фақатгина Тошкентда бажарилган илик кўчириш операциясининг вилоятлардаги тиббий марказларда ҳам ўтказилаётгани ва бу жараён Самарқандда муваффақиятли ўтгани юртингизда тиббиётнинг яхши ривожланаётганидан далолат беради.»


Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

21:29 | 02.12.23 1050
FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

20:19 | 02.12.23 897
Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

18:59 | 02.12.23 549
Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

17:30 | 02.12.23 463
Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

16:49 | 02.12.23 1167
Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

12:30 | 02.12.23 953