11:31 | 19.08.24

                       

«Самарқанд — Тошкент — Самарқанд» йўналишида қўшимча қатновлар йўлга қўйилди

«Самарқанд — Тошкент — Самарқанд» йўналишида қўшимча йўловчи поездлар ҳаракати йўлга қўйилди.

Самарқанд шаҳрида 2024 йилнинг 26-30 август кунлари  «Шарқ тароналари ХИИИ халқаро мусиқа фестивали» ўтказилиши ва Мустақиллик байрами муносабати билан янги қатновлар йўлга қўйилди. Бу ҳақда «Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ хабар берди.

Маълум қилинишича, йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида 2024 йилнинг 25 август кунидан 3 сентябрь кунигача 775/776 сонли «Самарқанд — Тошкент — Самарқанд» йўналишида «Афросиёб» электропоездининг қўшимча қатнови йўлга қўйилди. Поезд қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:

  • 775-сонли «Самарқанд — Тошкент» йўналиши
  • Самарқанд 11:11 — Тошкент 13:26
  • 776-сонли «Тошкент — Самарқанд» йўналиши
  • Тошкент 13:51 — Самарқанд 16:05

Маълумот ўрнида, чипталарни темир йўл чиптахоналаридан ёки электрон тарзда eticket.railway.uz ҳаволаси орқали харид қилиш мумкин.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: