7:39 | 15.06.24

                       

Самарқанд ва Бухорода валюта айирбошлаш билан шуғулланганлар ушланди

Самарқанд ва Бухорода валюта айирбошлаш билан шуғулланганлар ушланди. Улардан бири 3 800 АҚШ долларини 48,5 млн сўмга сотиб олган вақтида қўлга олинган.

Иккита вилоятда валюта қимматликларини ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди. Бу ҳақда Прокуратура Департаменти матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Оқдарё туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Н.Х. ва М.Р. жами 3 800 АҚШ долларини фуқаро Ш.А.дан 48,5 миллион сўмга сотиб олган вақтларидан ушланиб, уларнинг ёнидан 50,7 миллион сўм, 150 АҚШ доллари, 15 Россия рубли, 1 Евро ҳамда 1 дона пул санаш ускунаси ашёвий далил сифатидан олинган.

Департаментнинг Гурлан туман бўлими томонидан вилоят ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган М.Х. фуқаро Ў.У.дан 3 200 АҚШ долларини 40,1 миллион сўмга сотиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Худди шундай, Департаментнинг Бухоро вилоят бошқармаси томонидан Бухоро шаҳри, Ғиждувон кўчасида ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган У.Х. жами 3 100 АҚШ долларини фуқаро А.А.дан 39 миллион сўмга сўмга сотиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Самарқанд шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Ф.Ў. ва Г.Б. жами 3 100 АҚШ долларини фуқаро А.З.га 39,2 миллион сўмга сотган вақтларида ушланиб, уларнинг ёнидан 9,3 миллион сўм ва 3 570 АҚШ доллари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: