17:54 | 19.08.24
Самарқандда тоққа айлангани чиққан 18 ёшли йигит ярим тунда адашиб қолди.
Йўлдан адашган фуқарога амалий ёрдам кўрсатилди. Бу ҳақда Самарқанд ФВБ матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 2024 йилнинг 17 август куни соат 21:25да вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасига 1 нафар фуқаро Самарқанд тумани Миронқул маҳалласидаги тоғларда дам олиш мақсадида чиқиб, йўлдан адашиб қолганлигини маълум қилиб, пастга тушуб олишда ёрдам сўраб мурожаат қилган.
Хабарга асосан, зудлик билан қидирув-қутқарув ишларига Махсус вазифаларни бажарувчи минтақавий қутқарув отрядининг бир гуруҳ қутқарувчилари жалб қилинган. Қутқарувчилар томонидан олиб борилган қидирув-қутқарув ишлари натижасида 18 августга куни соат 01:30 да 2006 йилда туғилган фуқаро И.А «Миронқул-Оҳалик» тоғининг денгиз сатҳидан 1000 метр баландликдан топилган.
Ушбу фуқаронинг хавфсизлиги таъминланган ҳолда тоғдан пастга олиб тушилган. Фуқаронинг соғлиғи яхши, унга ҳеч қандай тан жароҳатлари етмаган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: