9:42 | 25.09.24
Фирибгарликда айбланаётганлар айбини қисман тан олиб, 7 000 долларни жабрланганларга қайтарган.
Самарқанд шаҳрида уч нафар фуқарони Исроилга ишга юборишни ваъда қилиб, 52 700 долларни алдаб, ёлғон ваъдалар билан қўлга киритган шахслар ушланди.
Муқаддам фирибгарлик ва бошқа жиноятлари учун судланган эркаклар айбини қисман тан олиб, 7 000 долларни жабрланганларга қайтарган.
Бундан ташқари, бошқа бир ҳолатда Самарқанддаги нодавлат таълим муассасаси ходими икки фуқарони ўқитиб, кейин Исроилга ишга юборишни ваъда қилиб, 6 700 долларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.
Қайд этилишича, ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: