7:39 | 06.08.24
Самарқандда 3 млрд сўмлик газ ўғирланган ер ости цехи аниқланди.
Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманида газдан ноқонуний фойдаланиш оқибатида катта миқдорда зарар етказилган ер ости цехи бузиб ташланди. Бу ҳақда Бош прокуратура департаменти хабар берди.
Маълум қилинишича, корхона раҳбари У.О. «Энам Яхши» қишлоғидаги нотурар жой биносида оҳак ишлаб чиқариш цехини ташкил қилган. У ускунани газ тармоғига ноқонуний улаган.
Оқибатда, 2 миллион 200 минг куб метр газдан ноқонуний фойдаланилган. Етказилган зарар 3,4 миллиард сўмга баҳоланмоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169 моддаси (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: