11:07 | 25.06.24

                       

Самарқандда 7 ёшли қизалоқ скутер ҳайдагани аниқланди

Самарқандда 7 ёшли қизалоқ скутер ҳайдагани аниқланди. У ўзи билан 5 ва 2 ёшли укаларини ҳам олиб кетган.

Самарқанд вилоятида скутерда катта йўлда ҳаракатланиб кетаётган 7 ёшли қизалоқ ва унинг икки нафар укаси ЙҲХБ ходимлари томонидан тўхтатиб қолинди.

Маълум қилинишича, ҳодиса 2024 йил 23 июн куни Самарқанд тумани ҳудудида содир бўлган. Болалар ҳозирда ота-онасига соғ-омон топширилган.

ЙПХ ходимлари М-37А халқаро автомобил йўли бўйлаб ўз хизмат манзилига кетаётганда ёш қизалок икки нафар укасини миндириб олган ҳолда скутер бошқариб кетаётганини кўриб қолишган.

Сўнг қизалоқларнинг манзилини аниқлаб, уларни ота-онасига олиб бориб топширишган. Суриштирувда, скутер бошқараётган қизалоқ 7, укалари эса 5 ва 2 ёшда ёшда экани маълум бўлган.

«Ҳурматли ота-оналар, турли транспорт воситаларини қаровсиз қолдирманг, вояга етмаган болаларга скутер ёки бошқа транспортларни бошқаришга берманг», — дейилади хабарда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: