13:33 | 21.08.24
«Зўрини чақирсанг ҳам гаплашаман». Самарқандда бир йигитни дўппослаб, ҳушидан кетказган йигит қамалди.
Самарқандда ҳоласининг қизига қараганини баҳона қилиб, талабани калтаклаган 2005 йилда туғилган йигит 3 йилга қамалди. Бу ҳақда Bugun.uz манбалари хабар берди.
Маълум бўлишича, 2024 йил 5 май куни соат 22:00 ларда судланувчи холасининг икки ўғли билан ўтирганда, жиянларидан бири нарироқда воллейбол ўйнаётган йигит унга ножўя гапларни гапириб, катта кетганини айтган. Шундан сўнг, ҳолаваччалар унинг ёнига борган.
Йигитлар гаплашиб олиш учун чеккароққа ўтган ва муштлашув бошланган.
Жабрланувчининг кўрсатмасига кўра, нотаниш йигит уриш учунн бир неча кун синглисига қараганини баҳона қилган, лекин у синглисини ҳатто кўрмаганини айтган. Айбланувчининг ҳолаваччаси (укаси) эса, унга «кўчани шефи акам бўлади» деб елкасидан итарган. Шундан сўнг икки йигит «бирга бир» гаплашиб олишга келишган. Жабрланувчи бошидан қаттиқ жароҳат олиб, ҳушидан кетган.
Судда бўлган воқеаларни эслай олмаслигини, судланувчини кечирмаслигини айтиб, қонуний жазо сўраган.
Унга нисбатан 2024 йилнинг 30 июль куни Ўзбекистон ЖКнинг 104-моддаси (қасддан баданга оғир тан жароҳати етказиш) 1-қисми билан 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: