19:21 | 23.06.24

                       

Самарқандда BYD ва Тоyota иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Самарқандда BYD ва Тоyota иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Ҳодиса оқибатида машиналардан бири ағдарилиб кетган (видео).

Самарқандда содир бўлган ЙТҲ юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 2024 йил 23 июнь куни соат 17:15 лар атрофида Самарқанд шаҳар Муқумий ва С.Айний кўчалари чорраҳасида BYD song plus champion ва Toyota Land Cruiser русумли транспорт воситалари иштирокида ЙТҲ содир бўлган.

Оқибатда BYD song plus champion русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси Самарқанд туман тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган.

Ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ЖХХ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

«Барча ҳайдовчилардан йўлларда йўл ҳаракати қоидаларига амал қилган ҳолда, тезликни меъёридан оширмасдан транспорт воситасини бошқаришларини сўраб қоламиз», — дейилади хабарда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: