19:21 | 13.06.24

                       

Самарқандда Cobalt ва Damas иштирокида даҳшатли ЙТҲ содир бўлди

Самарқандда Cobalt ва Damas иштирокида даҳшатли ЙТҲ содир бўлди. Ҳайдовчилардан бири шифохонага олиб кетилаётганда вафот этган (видео).

Самарқанд вилоятининг Булунғур туманида Cobalt билан тўқнашган Damas ҳайдовчиси вафот этди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХ матбуот хизмати хабар берди.

Воқеа 13 июнь куни соат 06:30 ларда туманнинг «Олмазор» МФЙ ҳудудидан ўтган М-39 автомобиль йўлининг 1046-километрида содир бўлган. Ҳайдовчи Damas автомобилини Тошкент—Самарқанд йўналишида бошқариб кетаётиб, қарама-қарши томондан ҳаракатланиб келаётган Cobalt билан тўқнашган.

Оқибатда Damas ҳайдовчиси олган тан жароҳатлари сабаб шифохонага олиб кетилаётганда вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти Булунғур тумани ИИБ ТБ  томонидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: