10:58 | 18.09.24

                       

Самарқандда эри муттасил калтаклаб келган аёл ўзини ўлдирди

Самарқандда эри муттасил калтаклаб келган аёл ўзини ўлдирди. Аёл дадасининг қон босими борлиги учун муаммони уйидагиларга айтмаган.

Самарқандда эри муттасил калтаклаб, мардикорликка чиқишга мажбур қилган аёл ўзини ўлдирди. Бугун.уз манбаларига кўра, эркак хотининг мардикорликдан ишлаган пулларини ҳам олиб қўйган.

Аниқланишича, эркак нафақат хотинини, балки вояга етмаган бир ўғил ва бир қизини ҳам калтаклаб келган. Суриштирувга кўра, аёлнинг отасида қон босими баланд бўлгани учун у муаммони уйидагиларга айта олмаган. Аммо, ота-онаси қизининг мунтазам калтаклар ичида яшаётганидан хабар топган. Куёвига насиҳат бериш учун келганида уларни уйдан ҳайдаб юборган.

Эркак хотинини уриб, аҳволини оғирлаштириб қўйганида шифокор чақиришга ёки касалхонага боришга рухсат бермаган. Қайнонаси эса, «ўша ердан ўлигинг келсин» деб, касал ҳолида ҳайдаб юборган.

Аёл ўзини ўлдирган тунда болалар онасининг жасадини кўрганини айтган. Янгаси эса уларнинг «қулоғига қурт солиш» билан қўрқитиб, ухлашга мажбур қилган. Эркак шу куни аёлнинг ҳолидан хабар олиш учун келган яна икки кишини пичоқлаган.

Унга нисбатан ЖКнинг 103-моддаси 2-қисми «а» банди билан 8 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси, ЖКнинг 104-моддаси 2-қисми «б,л» бандлари билан 5 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси, ЖК 109-моддаси 2-қисми билан 1 йил озодликни чеклаш жазоси, ЖКнинг 59,61-моддалари тартибида, 9 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: